«Монако» Пол Погба билан эрта хайрлашиши мумкин

Пол Погбанинг футболдаги қайтиши у кутгандек кечмаяпти. Монаколиклар ярим ҳимоячини ўтган ёзда сафига қўшиб олганди ва узоқ муддатли дисквалификациядан кейин футболчига формада бўлиш учун вақт кераклигини тушунарди. Бироқ тикланиш жараёни чўзилиб кетди: француз ҳозиргача майдонда жами 30 дақиқа ўйнади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Gazzetta dello Sport хабарига кўра, энди «Монако» жаҳон чемпиони билан ҳамкорликни муддатидан аввал якунлаш вариантини кўриб чиқмоқда. Погбанинг шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган, аммо келишув анча олдин бекор қилиниши ҳам мумкин.
Март ойида Пол Погба 33 ёшга тўлади. Айни пайтда футболчи навбатдаги жароҳатдан сўнг тикланиш жараёнини ўтамоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг