date

Клозе Месси ва Мбаппе унинг рекордини янгилашига ишонади

Клозе Месси ва Мбаппе унинг рекордини янгилашига ишонади

Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе Жаҳон чемпионати тарихидаги голлар рекорди яқин йилларда янгиланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клозе тўртта мундиалда иштирок этиб, жами 16 та гол урган. Ҳозирги футболчилар орасида унга энг яқин кўрсаткич Лионел Месси (13 гол) ва Килиан Мбаппе (12 гол)да.

"Ишончим комил, Жаҳон чемпионатидаги голлар бўйича рекордим тез орада янгиланади. Буни Месси 2026 йилда амалга ошириши мумкин, Мбаппе эса 2026 ёки 2030 йилда. Мен Леонинг катта мухлисиман ва агар у фаолиятини давом эттирса, унга энг яхши тилакларимни билдираман. Мбаппенинг ҳам истеъдоди ақлбовар қилмас даражада. Иккаласи ҳам соғлом бўлиб, энг юқори даражасини кўрсатишини истайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, мен ҳануз энг яхши статистикага эгаман ва ярим финалда тўрт марта ўйнаган ягона футболчиман", — дея Клозенинг сўзларини Bild келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2022 йилда Қатардаги мундиалда чемпион бўлган, Мбаппе 2018 йилда Россияда кубокни қўлга киритган, Клозе эса 2014 йили Бразилияда ўтган Жаҳон чемпионатида ғалабани нишонлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Клозе Месси ва Мбаппе унинг рекордини янгилашига ишонади