«Ал-Ҳилол» мухлислари Тео Эрнандеснинг ҳозирги ҳолатидан норози

Француз ҳимоячиси Тео Эрнандес «Милан»ни тарк этиб Саудия Арабистонига йўл олди, бироқ янги жамоасида кутилган даражада таассурот қолдира олмаяпти. Шу боис ҳозир у тўп сураётган «Ал-Ҳилол» мухлислари футболчининг ўйинидан норози бўла бошлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Яқинда Тео клубининг навбатдаги мағлубиятидан кейин ижтимоий тармоқларда мухлислардан узр сўради. Аммо бу қадам уни қўллаб-қувватлаш ўрнига, комментарияларда кескин муносабатлар тўлқинини келтириб чиқарди.
Изоҳларда фанатлар унинг узрлари зериктириб юборганини, жисмоний ҳолати ёмонлашгани ва аввалгидек югурмай қўйганини таъкидлашди. Айримлар эса Эрнандес майдонда шунчаки “рақам” учун ўйнаётгани, бу ҳатто Саудия чемпионатида ҳам яққол кўринаётганини ёзди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг