date

«Монако» Пол Погба билан ҳамкорликни эрта якунлаши мумкин

«Монако» Пол Погба билан ҳамкорликни эрта якунлаши мумкин

Пол Погбанинг футболга қайтиши кутилганидек чиқмаяпти. «Монако» ярим ҳимоячини ўтган ёзда сафига қўшиб олганди ва узоқ дисквалификациядан кейин унга жисмоний ҳолатини тиклаш учун вақт керак бўлишини клуб аввалдан биларди. Бироқ мослашув жараёни чўзилиб кетди — француз ҳозиргача майдонда жами атиги 30 дақиқа ўтказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Gazzetta dello Sport хабарига кўра, энди монаколиклар жаҳон чемпиони билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Келишув 2027 йил ёзигача мўлжалланган бўлса-да, у анча олдин ҳам тўхтатилиши мумкин.

Март ойида Погба 33 ёшга тўлади. Айни пайтда футболчи навбатдаги жароҳатдан кейин тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Монако» Пол Погба билан ҳамкорликни эрта якунлаши мумкин