date

Роналду ўйин ўтказиб юборди, «Ал-Наср» ғалабани нишонлади

Роналду ўйин ўтказиб юборди, «Ал-Наср» ғалабани нишонлади

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Осиёдаги иккинчи даражали клублар турнирида етакчисиз қолаётганига қарамай, «Ал-Наср» ишончли натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чоршанба куни Саудия клуби гуруҳдаги бешинчи ўйинини ҳам ютди: жамоа Тожикистонда «Истиқлол»ни 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этди ва беш ўйиннинг барчасида ғалаба қайд этди.

Учрашувдан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср»нинг гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга чиққанлиги ҳақидаги постни репост қилди. Криштиану хабарига икки эмодзи — олов ва қарсакларни қўшди.

40 ёшли Роналду «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси бўйича 2027 йилнинг ўрталаригача клубда қолиши кўзда тутилган.

Шу орада интернетда Роналду ва Тожикистон билан боғлиқ сохта хабарлар ҳам муҳокама қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду ўйин ўтказиб юборди, «Ал-Наср» ғалабани нишонлади