date

2030 йилги Жаҳон чемпионати финали Испанияда ўтиши мумкин

2030 йилги Жаҳон чемпионати финали Испанияда ўтиши мумкин

2030 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати финали Испанияда ўтказилиши мумкин. BBC хабарига кўра, бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси президенти Рафаэл Лусан маълум қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Турнирни Испания, Португалия ва Марокко биргаликда қабул қилади. Мусобақанинг дастлабки уч ўйини эса мундиалнинг 100 йиллиги муносабати билан Уругвай, Аргентина ва Парагвайда бўлиб ўтади.

Лусаннинг айтишича, Испания йиллар давомида йирик мусобақаларни юқори савияда ташкил эта олишини исботлаган ва 2030 йилги мундиалда асосий етакчи ролни бажаради. У финал айнан Испанияда ўтишини таъкидлаган, бироқ қайси стадион танлангани ҳақида аниқ маълумот бермаган.

Аввалроқ Марокко томони финални Касабланкадаги «Гранд Стад Хассан II» стадионида ўтказишни исташини билдирган эди. Қурилиши 2028 йилга қадар якунланиши кутилaётган арена 115 минг томошабинни сиғдира олиши айтилмоқда. FIFA эса ҳозирча ҳал қилувчи учрашув қаерда ўтиши бўйича изоҳ бермаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » 2030 йилги Жаҳон чемпионати финали Испанияда ўтиши мумкин