«Ал-Ҳилол» мухлислари Тео Эрнандеснинг ҳозирги формасидан норози

Француз ҳимоячиси Тео Эрнандес «Милан»ни тарк этиб, Саудия Арабистонига йўл олди. Бироқ у «Ал-Ҳилол» сафида кутилган даражада таассурот қолдира олмаяпти ва бу мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Яқинда футболчи жамоа навбатдаги мағлубиятидан кейин ижтимоий тармоқларда мухлислардан узр сўради. Аммо жавобан у изоҳларда кескин танқидлар ва ёқимсиз фикрларни эшитди.
Комментарияларда мухлислар Теонинг узр сўрашлари зериктириб юборгани, у семириб кетгани ва аввалгидек югурмай қўйгани ҳақида ёзишди. Айримлар эса ҳимоячи майдонда бор-йўғи «рақам учун ўйнаётгани»ни, ҳатто Саудия чемпионатида ҳам бу яққол кўринаётганини таъкидлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг