Клозе Месси ва Мбаппе унинг ЖЧ рекордини янгилашини айтди

Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе Жаҳон чемпионатларидаги голлар бўйича ўз рекордини яқин йилларда янгилашлари мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клозе тўртта мундиалда қатнашиб, умумий ҳисобда 16 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Ҳозир фаол футболчилар орасида унга энг яқин келаётганлар — Лионел Месси (13 гол) ва Килиан Мбаппе (12 гол).
«Ишончим комил, Жаҳон чемпионатидаги голлар бўйича рекордим тез орада бузилади. Буни Месси 2026 йилда амалга ошириши мумкин, ёки Мбаппе 2026 ёхуд 2030 йилда. Мен Леонинг катта мухлисиман ва у фаолиятини давом эттирса, энг яхши тилакларни билдираман. Мбаппенинг ҳам истеъдоди ақлбовар қилмас даражада. Умид қиламанки, иккаласи ҳам соғлом бўлади ва энг юқори даражасини кўрсатади. Қандай бўлмасин, менинг статистикам ҳали ҳам энг зўри, қолаверса, мен ярим финалда тўрт марта ўйнаган ягона футболчиман», — дея Клозе сўзларини келтиради Bild.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2022 йилги Қатар мундиалида чемпион бўлган, Мбаппе 2018 йилда Россияда кубокни кўтарган, Клозе эса 2014 йил Бразилияда ўз терма жамоаси билан зафар қучган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!