Apple кутилмаганда Маc mini харидорлари учун 256 GB ҳажмли версияни савдодан олди

Apple компанияси кутилмаганда "Маc mini" моделининг 256 GB ҳажмли версиясини савдодан олди. Эндиликда, фойдаланувчилар энг арзон базавий версияни харид қилиш имкониятига эга эмас ва нархи 600 доллардан 800 долларга ошди. Мутахассислар бу қарорнинг сабабини 256 GB NAND флеш-хотирасининг таннархи билан боғламоқда. Келгусида "MacBook Neo" ноутбукларида ҳам шундай ўзгаришлар кузатилиши мумкин.
"Apple" компанияси ўзининг "Маc mini" ва "Студио" компютерлари бир неча ой давомида тақчилликда бўлишини огоҳлантиргач, "Маc mini" моделларидан бирини сотувдан олди. Кутилганидек қиммат эмас, балки энг арзон базавий версия бекор қилинди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Эндиликда 256 GB SSD хотирага эга версияни харид қилиб бўлмайди. Компания уни расмий сайтдаги конфигуратор рўйхатидан олиб ташлаган.
Натижада энг арзон "Маc mini" нархи аввалги 600 доллар ўрнига 800 долларни ташкил қилмоқда.
Базавий "Маc mini" харид қилмоқчи бўлган фойдаланувчилар энди 200 доллар кўпроқ тўлашига тўғри келади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, 256 GB NAND флеш-хотирасининг таннархи ҳозирги нархларни ҳисобга олганда ҳам анча арзонроқ.
Бундай ҳолат келгусида "MacBook Neo" ноутбукларида ҳам кузатилиши истисно қилинмаяпти. Бироқ у ерда версиялар ўртасидаги нарх фарқи атиги 100 долларни ташкил этади.






























Изоҳлар 0
…