date

Роберт Пирес «Арсенал»ни Чемпионлар лигаси фаворитларидан деди

Роберт Пирес «Арсенал»ни Чемпионлар лигаси фаворитларидан деди

«Арсенал»нинг собиқ футболчиси Роберт Пирес Чемпионлар лигаси қуръаси маросимида шарлар тортиш жараёнида иштирок этди. Тадбир олдидан француз мутахассиси Европанинг энг нуфузли клуб турнирида лондонликларнинг ҳозирги ўрни ва амбициялари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Пиресга кўра, «Арсенал» Чемпионлар лигасининг асосий даъвогарларидан бири. У Микел Артета бошчилигидаги жамоа умумий босқичда саккиз учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 23 та гол ургани ва атиги тўртта гол ўтказиб юборганини алоҳида таъкидлади.

24 учрашувда 24 очко жамғaрган «Арсенал» плей-оффнинг илк босқичини четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри Чемпионлар лигаси 1/8 финалига йўл олди. «Тўпчилар»нинг эҳтимолий рақиблари қаторидан «Боруссия», «Аталанта», «Олимпиакос» ва «Байер» ўрин олган.

«Арсенал»нинг Чемпионлар лигасидаги энг юқори натижаси 2006 йилги финал бўлиб қолмоқда. Ўшанда лондонликлар ҳал қилувчи баҳсда «Барселона»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роберт Пирес «Арсенал»ни Чемпионлар лигаси фаворитларидан деди