“Осмондаги ой эди”: Сурайё Қосимова турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақида гапирди

1 дақиқа ўқиш22.7K
“Осмондаги ой эди”: Сурайё Қосимова турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақида гапирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Хонанда Сурайё Қосимова 18 йиллик турмушидан кейин турмуш ўртоғи, созанда Ҳусан Қосимов билан ажрашгани ҳақида очиқ гапирди.
  • У “Ёшлар” телеканалига берган интервюсида бу никоҳдан икки фарзанд дунёга келгани ва ўзи яхши она ҳамда аёл бўлишга ҳаракат қилганини таъкидлади.
  • Хонанда ажрашиш қарори осон бўлмагани, бироқ собиқ турмуш ўртоғининг ота-онаси ҳақида ўйлаб, бу икки томон учун тўғри йўл эканини қайд этди.

“Осмондаги ой эди”: Сурайё Қосимова турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақида гапирди

“Арзанда жоним” қўшиғи билан мухлислар қалбидан жой олган хонанда Сурайё Қосимова шахсий ҳаётидаги муҳим бурилиш ҳақида очиқ гапирди. У “Ёшлар” телеканалига берган интервьюсида 18 йиллик турмушидан нега ажрашганини баён қилди.

Хонанданинг сўзларига кўра, уларнинг никоҳидан икки фарзанд дунёга келган ва у ўзини она сифатида бахтли ҳис қилади. Шу билан бирга, у оиладаги барча аёллик вазифаларини сидқидилдан бажарганини таъкидлади.

“Осмондаги ой эди”: Сурайё Қосимова турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақида гапирди

— Аллоҳ бизга икки ширин фарзанд берди. Мен бор имкониятим билан яхши она ва аёл бўлишга ҳаракат қилдим. “Мен санъаткорман” деб, уй ишларидан четда турмадим. Қийинчиликда ҳам, фаровонликда ҳам бирга бўлдик, — дейди хонанда.

Сурайё Қосимова ажрашиш қарори осон бўлмаганини, аммо бу икки томон учун тўғри йўл деб ҳисоблаганини айтди. У, айниқса, турмуш ўртоғининг ота-онаси ҳақида кўпроқ ўйлаганини қайд этди.

“Осмондаги ой эди”: Сурайё Қосимова турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақида гапирди

— Ҳар бир ота-она фарзанди учун орзу қилган келини бўлади. Балки мен улар истаган келин бўла олмагандирман. Шунинг учун турмуш ўртоғимга: “Сиз мен учун осмондаги ойсиз, аммо қўлим етмайди. Менинг ўрним ерда”, деганман, — деб эслайди у.

Маълумот ўрнида, хонанда 17 йил давомида созанда Ҳусан Қосимов билан бирга яшаган. У аввалги интервьюларида ҳам бир неча бор ажрашиш ҳақида ўйлаганини, аммо турмуш ўртоғининг сабри туфайли муносабатлар давом этганини айтган эди.

Сурайё Қосимованинг бу очиқ баёноти мухлислар орасида турли фикрларга сабаб бўлмоқда. Бироқ у бу қарорни ўйлаб, англаб қабул қилганини таъкидлаб ўтди.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?