date

Аср ўғрилиги: тўтиқушлар пиццани олиб қочди

Аср ўғрилиги: тўтиқушлар пиццани олиб қочди

Австралияда содир бўлган ғайриоддий ҳолат ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди. Буюртма қилинган пицца курьер томонидан етказиб берилганидан сўнг кутилмаганда “ўғрилик” қурбонига айланди — уни тўтиқушлар олиб кетди.

Гувоҳларнинг айтишича, оч қолган қушлар жуда чаққонлик билан ҳаракат қилиб, пиццани илиб кетган. Бу ҳолатни кўрганлар эса воқеани кулгили ва ноодатий деб баҳоламоқда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу ҳодисани ҳазил аралаш “йилнинг энг ёқимтой ўғрилиги” деб аташди. Айримлар эса буюртма берган одамга кейинги сафар нафақат курьерга, балки “меҳмон” бўлиб келган қушларга ҳам чойчақа қолдиришни маслаҳат берди.

Мазкур воқеа интернетда тезда тарқалиб, кўпчиликка кайфият улашди. Қушларнинг бундай “рейд”лари кам учраса-да, бу сафарги ҳолат ўзининг кулгилилиги билан узоқ вақт эсда қолиши аниқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Аср ўғрилиги: тўтиқушлар пиццани олиб қочди