Вагон устида селфи тушмоқчи бўлган 14 ёшли болани ток урди

1 дақиқа ўқиш147
Вагон устида селфи тушмоқчи бўлган 14 ёшли болани ток урди

Жиззах вилоятида селфи олиш истаги яна бир кўнгилсиз ҳолатга сабаб бўлди. Мактаб ўқувчиси поезд вагони устига чиқиб, суратга тушмоқчи бўлган пайтда кучли электр токи зарбасига учради.

Маълум бўлишича, воқеа 24 апрель куни Ғаллаорол туманидаги Маржонбулоқ темир йўл бекатида содир бўлган. Бекатда турган юк вагони устига чиққан 7-синф ўқувчиси айнан шу вақтда юқори кучланишли электр токи таъсирига тушган.

Расмий маълумотларга кўра, жабрланувчи 2012 йилда туғилган вояга етмаган бола бўлиб, у зудлик билан туман тиббиёт муассасасига олиб борилган. Ҳозирда у жонлантириш бўлимида даволанмоқда.

Шифокорлар хулосасига кўра, болада тана юзасининг 35–40 фоизини қамраб олган иккинчи ва учинчи даражали оғир куйиш жароҳатлари аниқланган.

Ҳодиса юзасидан вилоят транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Афсуски, сўнгги вақтларда бундай ҳолатлар кўпайиб бормоқда. Аввалроқ Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли йигит ҳам вагон устида ток уриши оқибатида оғир аҳволга тушгани хабар қилинган эди. Шунингдек, 27 апрель куни яна икки нафар вояга етмаган ўқувчи ҳам шундай хавфли ҳолатга дуч келган.

Мутахассислар темир йўл ҳудудларида, айниқса, юқори кучланишли тармоқлар яқинида эҳтиёткор бўлиш, бундай хавфли ҳаракатлардан тийилиш зарурлигини таъкидламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?