Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмодзи билан жавоб берди

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ал-Наср» ўз етакчисиз ҳам барқарор ўйин намойиш этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди: Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.
Ўйиндан кейин Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, турнирнинг кейинги босқичига чиққанлиги ҳақидаги хабарни репост қилди ва унга олов ҳамда олқиш эмодзилари билан муносабат билдирди.
40 ёшли ҳужумчининг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Шу орада интернетда Роналду ва Тожикистон ҳақидаги сохта хабар ҳам муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!