date

Роналду иштирокисиз ғалабани икки эмоджи билан нишонлади

Роналду иштирокисиз ғалабани икки эмоджи билан нишонлади

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, “Ал-Наср” етакчисиз ҳам барқарор натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам зафар қучди: Тожикистонда “Истиқлол” 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди. Бу натижа “Ал-Наср”га гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга йўл олиш имконини берди.

Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда жамоасининг пешқадам сифатида кейинги босқичга чиққанини ҳақидаги постни улашди ва унга икки эмоджи — олов ҳамда қарсак белгисини қўшди.

40 ёшли Криштианунинг “Ал-Наср” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Шунингдек, интернетда Роналду ва Тожикистон билан боғлиқ сохта хабар ҳам муҳокама қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду иштирокисиз ғалабани икки эмоджи билан нишонлади