date

Роналду «Ал-Наср» ғалабасини икки эмодзи билан нишонлади

Роналду «Ал-Наср» ғалабасини икки эмодзи билан нишонлади

Криштиану Роналду бош мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, сардорсиз ҳам «Ал-Наср» ишончли натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди: Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди. Натижада «Ал-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга йўл олди.

Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср»нинг пешқадам сифатида плей-оффга чиққанИ ҳақидаги хабарни репост қилди ва унга олов ҳамда қарсак эмодзилари билан муносабат билдирди.

Роналду ҳозир 40 ёшда. Унинг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду «Ал-Наср» ғалабасини икки эмодзи билан нишонлади