Роналду иштирокисиз ғалабани икки эмодзи билан нишонлади

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, “Ал-Наср” сардорсиз ҳам ишончли натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чоршанба куни Саудия клуби гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди: Тожикистонда “Истиқлол” 4:0 ҳисобига йирик мағлуб этилди. Натижада “Ал-Наср” гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга йўл олди.
Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда жамоасининг пешқадам сифатида навбатдаги босқичга чиққанӣ ҳақидаги постни репост қилди ва унга икки эмодзи — олов ҳамда қарсаклар — қўшди.
40 ёшли Роналду “Ал-Наср” билан амалдаги шартномасига кўра 2027 йил ўрталаригча клубда қолади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг