date

«Интер» «Сассуоло»га қарши ўйин учун таркибини эълон қилди

«Интер» «Сассуоло»га қарши ўйин учун таркибини эълон қилди

Италия А Сериясининг 24-тури доирасида якшанба оқшомида «Сассуоло» ва «Интер» ўртасида баҳс ўтказилади. Миланликлар бош мураббийи Кристиан Киву учрашувни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Интер» сафида илк дақиқалардан майдонга тушадиганлар: Зоммер, Биссекк, Аканджи, Бастони, Димарко, Энрике, Сучич, Зелински, Мхитарян, Тюрам ва Лаутаро Мартинес.

«Сассуоло» – «Интер» учрашуви 22:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйинни барча тафсилотлари билан LiveResult порталидаги матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.

«Интер» ҳозирда А Серияда пешқадам. Иккинчи ўриндаги «Милан» қўшниларидан беш очко ортда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» «Сассуоло»га қарши ўйин учун таркибини эълон қилди