date

Роберто Карлос Роналду фаолиятни давом эттириши керак деди

Роберто Карлос Роналду фаолиятни давом эттириши керак деди

Бразилия футболи афсонаси, собиқ ҳимоячи Роберто Карлос Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Наср» сафида тўп сураётган 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду келажаги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Карлоснинг айтишича, Роналду ҳеч қачон тўхтамаслиги керак. «Агар у бир кун фаолиятини якунлашга қарор қилса, мен албатта қўнғироқ қилиб, фикридан қайтараман. Бундай футболчилар клуб ва миллий жамоа учун жуда катта аҳамиятга эга. У ҳатто бир оёғи билан бўлса ҳам ўйнашда давом этиши керак. Криштианунинг фаолияти энди футболга кириб келаётган ёшларни илҳомлантиради», — деди Карлос. Унинг сўзларини O Jogo нашри келтирди.

Роналду «Ал-Наср» билан шартнома бўйича 2027 йилгача боғланган. Хабарларга кўра, португалиялик футболчи ҳозирги вазиятидан норози ва жамоанинг сўнгги учрашувларида қатнашмасдан, норозилик билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роберто Карлос Роналду фаолиятни давом эттириши керак деди