Нойер ва Бауман Бундеслигада ўзига хос рекордни такрорлади

Германия чемпионатининг навбатдаги турида тақвим Мюнхеннинг «Бавария» клубини турнир жадвалида учинчи ўринда бораётган «Хоффенхайм» билан рўбарў келтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув ҳар икки жамоа дарвозабонлари — Мануэл Нойер ва Оливер Бауман учун Бундеслигадаги ўзаро 27-ўйин бўлди. Шу тариқа улар лига тарихидаги рекорд натижани такрорлади: аввал бу кўрсаткич дарвозабонлар Айке Иммел ва Ули Штайн жуфтлигига тегишли эди, энди эса Нойер ҳамда Бауман ҳам ушбу рўйхатга қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» рақиб сафида ўйиндан четлатиш қайд этилганидан унумли фойдаланиб, баҳсни 5:1 ҳисобидаги йирик ғалаба билан якунлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг