date

Микел Мерино операциядан сўнг қайтиш ҳақида гапирди

Микел Мерино операциядан сўнг қайтиш ҳақида гапирди

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Микел Мерино оёғидан олган оғир жароҳати ортидан жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Футболчи шифохона палатасидан сурат жойлаб, мухлисларига ҳолати ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Меринонинг ёзишича, операция муваффақиятли ўтган ва у энди майдонга қайтишга бир қадам яқинлашган. Шунингдек, у қўллаб-қувватловчи хабарлар ва эътибор учун барчага миннатдорлик билдириб, бу унга тикланиш жараёнида янада кўпроқ куч бераётганини таъкидлади.

2025/2026 йилги мавсумда Мерино 33 та учрашувда қатнашиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

"Арсенал" ҳозирда АПЛ жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва клуб 2004 йилдан бери илк бор Англия чемпионлигини қўлга киритишни мақсад қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Микел Мерино операциядан сўнг қайтиш ҳақида гапирди