date

Микел Мерино операциядан кейин мухлисларга мурожаат қилди

Микел Мерино операциядан кейин мухлисларга мурожаат қилди

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Микел Мерино оёғидаги жиддий жароҳатдан сўнг жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Футболчи шифохона палатасидан олинган суратни ижтимоий тармоқларда улашиб, ҳолати ҳақида қисқа изоҳ қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Меринонинг айтишича, операция муваффақиятли якунланган. У қайтиш сари яна бир қадам ташлаганини таъкидлади ва қўллаб-қувватлов хабарлари учун барчага миннатдорлик билдирди: бу унга тикланиш жараёнида янада кўпроқ куч бераётганини ёзди.

2025/2026 йилги мавсумда Мерино 33 учрашувда майдонга тушиб, 6 гол урди ва 3 бор жамоадошларига голли узатма берди.

«Арсенал» АПЛда пешқадамлик қилмоқда ва клуб 2004 йилдан бери илк бор Англия чемпиони бўлишни мақсад қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Микел Мерино операциядан кейин мухлисларга мурожаат қилди