date

Уваров Россияга УЕФА доирасида Исроилни рақиб кўрсатди

Уваров Россияга УЕФА доирасида Исроилни рақиб кўрсатди

СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Уваров Россия ва Исроил терма жамоалари ўртасида яқин йилларда ўртоқлик учрашуви бўлиши мумкинлигини айтди. Ҳозирда Уваров Тел-Авивнинг «Маккаби» клуби ёшлар жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг фикрича, бу ўйинни ўтказишга жиддий тўсиқлар йўқ. Уваров Россия томони ташаббус кўрсатса, 2026 йилда Россия — Исроил учрашувини кўришимиз мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек, у Россия ва Исроил футбол федерациялари ўртасидаги алоқалар жуда яхши эканини алоҳида қайд этди.

Маълумот учун, Россия терма жамоаси санкциялар шароитида ҳозирча фақат ўртоқлик баҳсларини ўтказиши мумкин. Март ойидаги навбатдаги йиғин учун рақиблар ҳозирча эълон қилинмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Уваров Россияга УЕФА доирасида Исроилни рақиб кўрсатди