Уваров Россияга УЕФА доирасида потенциал рақибни айтди

СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Уваров яқин йилларда Россия ва Исроил терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши мумкинлигини таъкидлади. Ҳозирда Уваров Тел-Авивнинг «Маккаби» клуби ёшлар жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг фикрича, бундай ўйин учун жиддий тўсиқлар йўқ. «Агар Россия томони ташаббус кўрсатса, 2026 йилда Россия ва Исроил терма жамоалари баҳсини кўришимиз мумкин», — дея Уваровнинг сўзларини Metaratings келтирди.
Шунингдек, у Россия ва Исроил футбол федерациялари ўртасидаги алоқалар жуда яхши эканини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, санкциялар шароитида Россия терма жамоаси ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувларини ўтказиши мумкин. Март ойидаги навбатдаги йиғин учун рақиблар ҳали эълон қилинмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!