Гранйеро Арбелоа “Реал”да энг муҳим ишни қилганини айтди

Мадриднинг “Реал” клубида тўп сурган Эстебан Гранйеро Алваро Арбелоанинг “қироллик клуби”даги бош мураббий сифатидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гранйеронинг таъкидлашича, Арбелоа узоқ муддатли режа муҳимлигини яхши тушунади ва бу режани садоқат, мустаҳкамлик ҳамда тинимсиз меҳнат каби асосий тамойиллар билан қурмоқда. Унинг сўзларига кўра, жамоада ижобий кайфият ва кучли энергия сезилмоқда.
“У ҳали кўп нарсани барпо этиши керак, аммо менимча, энг муҳим ишларни аллақачон бажариб бўлди”, — дея Гранйеронинг фикрини DAZN келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Арбелоа январ ойида “Реал” бош мураббийлигида Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаган. 43 ёшли мутахассис қўл остида мадридликлар барча мусобақаларда 7 ўйиннинг 5 тасида ғалаба қозонган.
Ҳозирда “Реал” Ла Лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва етакчи “Барселона”дан бир очко ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!