Уваров Россия ва Исроил учрашуви эҳтимолини айтди

СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Уваров Россия ва Исроил миллий жамоалари яқин йилларда ўртоқлик ўйинида тўқнаш келиши мумкинлигини билдирди. Ҳозирда у Тел-Авивнинг «Маккаби» клубида ёшлар жамоаси дарвозабонлари билан ишламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Уваровнинг таъкидлашича, бундай баҳсни ўтказишга жиддий тўсиқ йўқ. Унинг фикрича, агар Россия томони ташаббус кўрсатса, 2026 йилда Россия ва Исроил терма жамоалари ўртасидаги ўйинни кўриш мумкин.
Шунингдек, у Россия ва Исроил футбол федерациялари ўртасидаги муносабатлар ижобий эканини алоҳида қайд этди.
Маълумки, санкциялар шароитида Россия терма жамоаси ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувларини ўтказмоқда. Март ойидаги навбатдаги йиғин учун рақиблар эса ҳануз эълон қилинганича йўқ.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!