date

Роналдусиз ғалаба қозонган «Ал-Наср»га Криштиану муносабат билдирди

Роналдусиз ғалаба қозонган «Ал-Наср»га Криштиану муносабат билдирди

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 мусобақасининг гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, етакчисиз ҳам «Ал-Наср» ўз вазифасини бажаришда давом этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чоршанба куни саудияликлар гуруҳдаги бешинчи ўйинини ҳам ютди: Тожикистонда «Истиклол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди. Натижада «Ал-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқич йўлланмасини олди.

Учрашувдан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда жамоасининг биринчи ўриндан плей-оффга чиққанини ҳақидаги хабарни репост қилди ва унга икки эмодзи — олов ҳамда олқиш белгисини қўшди.

40 ёшли Роналду «Ал-Наср» билан амалдаги шартномага эга: унинг келишуви 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналдусиз ғалаба қозонган «Ал-Наср»га Криштиану муносабат билдирди