Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шэньхуа» яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқараётган «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги учрашувда ҳам очкосиз қолди. Хитой клуби умумий босқич 6-турида сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди — ҳимоячи Хаято Араки мезбонлар учун ғалаба тўпини урди. Натижада «Шанхай Шэньхуа» мазкур турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда кучли учликдан жой олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг