date

«Бавария» ёзги трансферларда эҳтиёткор стратегияни танлади

«Бавария» ёзги трансферларда эҳтиёткор стратегияни танлади

Мюнхеннинг «Бавария» клубида ёзги трансферлар бўйича йўналиш аниқ белгиланди. The Touchline хабарига кўра, жамоа бу сафар хавфи паст, аммо қайтими юқори бўлиши мумкин бўлган футболчиларга урғу бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Режага кўра, «Бавария» бир нечта ёш ижрочиларни таркибга қўшмоқчи: улар ё дарҳол асосий жамоада фойда бериши, ё кейинчалик трансфер орқали клубга молиявий даромад келтириши керак.

Демак, жорий йилда мюнхенликлар йирик юлдузларни олиб келишни кўзламаётгандек. Бундай ёндашув жамоага қанчалик керак — бу энди баҳсли савол.

«Бавария» Германия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда ва аста-секин Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг март ойидаги учрашувларига тайёргарликни кучайтираяпти. Рақиб номи қиш якунида маълум бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» ёзги трансферларда эҳтиёткор стратегияни танлади