«Бавария» ёзги трансферларда эҳтиёткор стратегияни танлади

Мюнхеннинг «Бавария» клубида ёзги трансферлар бўйича йўналиш аниқ: жамоа паст хавфли ва юқори қайтим бериши мумкин бўлган футболчиларга устуворлик бермоқда. The Touchline хабарига кўра, немис гиганти бир нечта ёш ижрочиларни таркибга қўшишни кўзламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Режага биноан, бу футболчилар икки тоифага киради: ё дарҳол асосий жамоада ўйнаб бера оладиганлар, ё эса келажакда ўсиб, кейинчалик сотувдан клубга даромад келтирадиганлар.
Шу сабаб, «Бавария» бу йил катта юлдузларни олиб келишни режалаштирмаслиги мумкин. Бундай ёндашув жамоага қанчалик тўғри келиши эса мавсум давомида кўринади.
Ҳозирча «Бавария» Германия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда ва аста-секин Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасидаги март ойидаги ўйинларга тайёргарликни кучайтирмоқда. Рақиб номи қиш охирида маълум бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!