date

Бавария ёзги трансферларда эҳтиёткор сиёсатни танлади

Бавария ёзги трансферларда эҳтиёткор сиёсатни танлади

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ёзги трансфер режаларини белгилаб олди. The Touchline хабарига кўра, клуб хавфи паст, аммо фойда келтириш салоҳияти юқори бўлган футболчиларга устуворлик бермоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

“Бавария” бир нечта ёш ижрочиларни таркибга қўшишни кўзламоқда: улар яқин орада асосий жамоада ўйнаб кетиши ёки кейинчалик трансфер бозорида фойда билан сотилиши мумкин.

Шу боис, жорий йилда клуб йирик юлдузларни олиб келишга жиддий киришмаслиги эҳтимоли юқори. Бундай ёндашув жамоага керакми-йўқми, савол очиқ қолмоқда.

“Бавария” Германия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда ва аста-секин Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг март ойидаги ўйинларига тайёргарликни кучайтиряпти. Рақиб эса қиш якунига бориб аниқ бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бавария ёзги трансферларда эҳтиёткор сиёсатни танлади