date

«Бавария» ёзги трансфер сиёсатида янги йўл танлади

«Бавария» ёзги трансфер сиёсатида янги йўл танлади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ёзги трансферлар бўйича асосий йўналишни белгилаб олди. The Touchline хабарига кўра, жамоа бу сафар хавфи паст, аммо фойда келтириш салоҳияти юқори футболчиларга таянмоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Режага асосан, «Бавария» бир нечта ёш иқтидорларни таркибга қўшишни кўзламоқда: улар яқин орада асосий жамоада ўйнай олиши ёки келажакда сотув орқали клубга даромад келтириши керак.

Шу маънода, бу йил клуб катта юлдузларни олиб келишни асосий мақсад қилмаётгандек кўринади. Бундай ёндашув «Бавария»га қай даражада мос — бу эса алоҳида савол.

Ҳозирча мюнхенликлар Бундеслига пешқадами бўлиб турибди ва аста-секин Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг март ойидаги баҳсларига тайёргарликни кучайтирмоқда. Рақиб эса қиш охирида аниқ бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» ёзги трансфер сиёсатида янги йўл танлади