date

«Марсель» бош мураббийлик учун Консейсау вариантини кўриб чиқмоқда

«Марсель» бош мураббийлик учун Консейсау вариантини кўриб чиқмоқда

«Марсель» Роберто де Дзерби билан хайрлашганидан сўнг бош мураббийлик масаласи бўйича фаол иш олиб бормоқда. Журналист Себастьян Дени хабарига кўра, француз клуби номзодлар рўйхатига «Ал-Иттиҳод»ни бошқараётган Сержиу Консейсауни ҳам киритган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, ҳозирча расмий музокаралар бошланмаган, бироқ клуб раҳбарияти португалиялик мутахассисни узоқ вақтдан бери кузатиб келади. «Марсель» Консейсауни 2024 йилда ҳам жамоага олиб келишни истаган.

Қайд этилишича, мураббийнинг «Ал-Иттиҳод» билан шартномасида 4,5 миллион евро миқдоридаги компенсация банди белгиланган.

Лига 1 нинг 21-туридан кейин «Марсель» 39 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Марсель» бош мураббийлик учун Консейсау вариантини кўриб чиқмоқда