date

«Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадо тайинланди

«Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадо тайинланди

Аргентина клуби «Бока Хуниорс» янги спорт директорини расман эълон қилди — бу лавозимни Марсело Делгадо эгаллади. У клуб президенти Хуан Рикелме билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Жамоа таркибини тез фурсатда кучайтириш зарур бўлиб тургани боис, энди асосий вазифа айнан шу йўналишда бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Делгадо футболчи сифатида ҳам катта тажрибага эга: у 1995–2002 йилларда Аргентина терма жамоасида 18 учрашувда майдонга тушган ва 1998 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам қатнашган. 2003 йилда эса у «Сантос» ҳужумчиси Рикардо Оливейра билан бирга Либертадорес кубогининг энг кўп гол урган футболчиси бўлганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадо тайинланди