Гарри Кейн «Бавария»нинг требл учун имконини баҳолади

«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн жорий мавсум якунида мюнхенликлар треблни қўлга киритиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик форварднинг таъкидлашича, бу мақсадга эришиш мумкин, бироқ клуб ҳали манзилга етиб келмаган. Кейн жамоа барча мусобақаларда курашни давом эттираётганини эслатиб, ҳозирги ўйин ва клуб ичидаги муҳит треблга умид бераётганини айтди. Шу билан бирга, у требл учун омад ҳам кераклиги, натижалар барқарор бўлиши ва жароҳатлардан қочиш муҳимлигини қайд этди. Футболчи жамоа ҳозир бажараётган ишига диққатни жамлаши лозимлигини урғуллади.
Гарри Кейн 2023 йилда «Тоттенҳэм»дан «Бавария»га 95 миллион евро эвазига ўтган. Унинг шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади. Ушбу мавсумда ҳужумчи 34 ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!