date

Jaguar услубидаги Toyota Ярис: Янгиланган Митсуока Виевт Сторй тақдим этилди

Jaguar услубидаги Toyota Ярис: Янгиланган Митсуока Виевт Сторй тақдим этилди

Япониянинг Митсуока компанияси Toyota Ярис базасида яратилган ретро-хетчбек Виевт Сторй моделини янгилади ва унинг нархини сезиларли даражада оширди. Автомобил ўзининг Jaguar МК2 моделига ишора қилувчи ўзига хос услубини сақлаб қолган: марказга яқин жойлашган думалоқ фаралар, хромланган бамперлар ва классик радиатор панжараси унга ўтмиш руҳини беради. Шу билан бирга, модел жиҳозланиш ва техник жиҳатдан бир қатор нуқтали яхшиланишларга эга бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Кузов ранглари палитрасига янги соялар қўшилди ва эндиликда жами 15 хил ранг танлови мавжуд. Салондаги асосий ўзгариш — аввалги 7 дюймли экран ўрнига ўрнатилган каттароқ 8 дюймли мультимедиа тизими ҳамда стандарт орқа кўриниш камерасидир. Гибрид версиялар учун энди Ауто Ҳолд функциясига эга электрон тўхташ тормози кўзда тутилган, барча комплектацияларда эса Toyota Сафетй Сенсе хавфсизлик пакети стандарт ҳолатга келтирилди.

Капот остида ҳам янгиликлар бор: 68 от кучига эга базавий 1,0 литрли уч цилиндрли двигател моторлар сафидан чиқарилди. Эндиликда Виевт Сторй базавий вариантда 118 от кучига эга 1,5 литрли атмосфера двигатели билан жиҳозланади. Уни 6 поғонали механик узатмалар қутиси ёки вариатор, шунингдек, олд ёки тўлиқ узатмали вариантларда буюртма қилиш мумкин. Муқобил сифатида 1,5 литрли мотор ва бир ёки иккита электромоторли гибрид тизим таклиф этилади.

Японияда янгиланган Митсуока Виевт Сторй нархи энди механик узатмали бензинли версия учун 3 691 600 иенадан (тахминан $23 200) бошланади. Э-Фоур тўлиқ узатмали тизимига эга энг юқори гибрид комплектация эса 4 803 700 иенага (тахминан $30 100) баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Jaguar услубидаги Toyota Ярис: Янгиланган Митсуока Виевт Сторй тақдим этилди