Toyota Алпҳард муқобили: 557 от кучига эга ГАК Трумпчи М8 ПҲEВ Л сотувга чиқди

Аутоҳоме нашри янги ГАК Трумпчи М8 ПҲEВ Л минивенининг илк суратларини эълон қилди. Ушбу гибрид модел тўлиқ приводли тизим билан жиҳозланган бўлиб, Хитойда 25-майдан бошлаб унга олдиндан буюртма бериш жараёни бошланди. Ҳозирча расмий нархлар эълон қилинмаган бўлса-да, Трумпчи М8 оиласининг жорий моделлари 270 дан 410 минг юангача баҳоланмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ташқи кўринишидан тўлиқ приводли гибрид оддий версиялардан деярли фарқ қилмайди: у улкан хромланган панжара, "7" рақами кўринишидаги светодиодли фаралар ва лазерли кундузги чироқларга эга. Автомобил хавфсизлигини таъминлаш учун лидар ва Момента ҳайдовчига кўмаклашиш тизими ўрнатилган. Miniвеннинг ўлчамлари 5264 × 1898 × 1848 мм ни, ғилдирак базаси эса 3070 мм ни ташкил этади.
Салон қисмида 10,25 дюймли рақамли асбоблар панели ва 17,3 дюймли мультимедиа экрани жойлашган. Тизим АДИГО 6.0 дастурий платформаси ва Qualcomm Snapdragon 8295П чипи асосида ишлайди. Олд ва ўрта қатордаги ўриндиқлар иситиш, вентиляция ва массаж функциялари билан таъминланган, энг юқори комплектацияда эса учинчи қатор ҳам иситиш тизимига эга бўлади. Шунингдек, 20 та динамикли Ямаҳа аудиотизими автомобилнинг ўзига хос жиҳатларидан биридир.
ГАК Трумпчи М8 ПҲEВ Л 1,5 литрли турбомотор ва иккита электр двигател билан жиҳозланган бўлиб, тизимнинг умумий қуввати 557 от кучига тенг. Таққослаш учун, олд приводли версия 448 от кучига эга эди. КАТЛ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 44,5 кВ·соат қувватли аккумулятор батареяси автомобилга фақат электр энергиясида 235 км масофани босиб ўтиш имконини беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!