date

Англия ФАда Тухел билан шартнома узайишидан норози бор

Англия ФАда Тухел билан шартнома узайишидан норози бор

Кеча Томас Тухел Англия футбол ассосацияси билан шартномасини узайтиргани эълон қилинди. Германиялик мутахассис Англия миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишини давом эттиради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, ФА ичидаги айрим юқори лавозимли амалдорлар бу қарордан қониқмади. Уларнинг фикрича, Тухел бўйича якуний хулоса чиқариш учун аввал жаҳон чемпионати тугашини кутиш керак эди — турнир натижаси билан бирга, унинг тактик қарашлари ва етакчилик фазилатлари ҳам баҳоланиши лозим.

Ассоциациядаги айримлар эса шартнома фақат Тухелни бошқа клуб ёки лойиҳа “илиб кетиши” мумкин, деган хавотир сабаб тезда узайтирилганини таъкидламоқда.

Аввалроқ ОАВда Тухел ёзда “Манчестер Юнайтед” қисқа рўйхатига киргани ҳақида миш-мишлар ҳам тарқалганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Англия ФАда Тухел билан шартнома узайишидан норози бор