Андрес Инйеста Марокаш терма жамоасига таклиф этилиши мумкин

Аввал футбол майдонларида порлаган Андрес Инйеста яна ишга қайтиши мумкин. BBC Glasgow Times нашрига таяниб хабар беришича, 41 ёшли испаниялик мутахассисни Марокаш терма жамоаси ўз сафига чорламоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Инйестага Марокаш миллий жамоасида техник директор лавозими таклиф қилиниши эҳтимолдан холи эмас.
Марокаш терма жамоаси ёзда жаҳон чемпионатида иштирок этади. Гуруҳ босқичида “Атлас шерлар” Бразилия, Шотландия ва Гаити билан тўқнаш келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалги жаҳон чемпионатида Марокаш тўртинчи ўринни эгаллаган: ярим финалда Францияга 0:2 ҳисобида ютқазган, учинчи ўрин учун баҳсда эса Хорватияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг