Гарри Кейн 21 асрда пенальтилар бўйича учинчи бўлди

«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн яқинда фаолиятидаги 100-пенальтисини аниқ амалга оширди. Англиялик форвард Бундеслигада «Вердер»га қарши ўйинда (3:0) 11 метрлик зарбани голга айлантирди. Шу учрашувнинг ўзида 32 ёшли футболчи умумий ҳисобда 500-голлик маррани ҳам забт этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
FIFA World Cup Stats маълумотига кўра, Кейн 21 асрда пенальтилардан 100 гол урган бор-йўғи учинчи футболчига айланди. Бу кўрсаткичда ундан фақат Криштиану Роналду (181) ва Лионел Месси (112) олдинда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гарри Кейн 2023 йилда «Тоттенҳэм»дан «Бавария»га кўчиб ўтган эди. У профессионал фаолиятининг катта қисмини айнан Лондон клубида ўтказган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг