date

Гарри Кейн 21 асрда пенальтилар бўйича учинчи бўлди

Гарри Кейн 21 асрда пенальтилар бўйича учинчи бўлди

«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн фаолиятидаги 100-пенальтисини аниқ ижро этди. Англиялик форвард Бундеслига доирасидаги «Вердер»га қарши ўйинда (3:0) 11 метрлик зарбани голга айлантирди. Шу баҳснинг ўзида 32 ёшли футболчи умумий ҳисобда 500 та гол маррасига ҳам етиб борди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

FIFA World Cup Stats маълумотига кўра, Кейн 21 асрда пенальтидан 100 та гол урган атиги учинчи футболчига айланди. Бу кўрсаткич бўйича ундан фақат Криштиану Роналду (181) ва Лионель Месси (112) юқорида турибди.

Эслатиб ўтамиз, Гарри Кейн 2023 йилда «Тоттенҳэм»дан «Бавария» сафига ўтганди. У фаолиятининг катта қисмини Лондон клубида ўтказган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гарри Кейн 21 асрда пенальтилар бўйича учинчи бўлди