Гарри Кейн XXI асрда пенальтидан энг кўп урган учинчи футболчи

«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн фаолиятидаги 100-пенальтини аниқ ижро этди. Англиялик форвард Бундеслигада «Вердер»га қарши баҳсда (3:0) 11 метрлик зарбани голга айлантирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўша учрашувнинг ўзида 32 ёшли футболчи яна бир муҳим маррани ҳам қайд этди — унинг умумий ҳисобдаги голлари 500 тага етди.
FIFA World Cup Stats маълумотига кўра, Кейн XXI асрда пенальтидан 100 та гол уришга эришган атиги учинчи футболчига айланди. Бу кўрсаткич бўйича ундан фақат Криштиану Роналду (181) ва Лионель Месси (112) юқорида турибди.
Эслатиб ўтамиз, Гарри Кейн 2023 йилда «Тоттенҳэм»дан «Бавария»га кўчиб ўтган. У профессионал фаолиятини айнан Лондон клубида бошлаган ва узоқ йиллар шу жамоа шарафини ҳимоя қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг