date

«Милан» Серу Гираси трансферини амалга ошириш учун ҳаракат бошлади

«Милан» Серу Гираси трансферини амалга ошириш учун ҳаракат бошлади

Ҳужумчи Серу Гирасининг Дортмунднинг «Боруссия»сидан кетиши кутилмоқда ва футболчининг кейинги манзилларидан бири «Милан» бўлиши мумкин. Tuttomercatoweb хабарига кўра, италияликлар форвардга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ «Милан» бу трансферга фақат битта шарт билан киришади: ёзга бориб нарх пасайиши керак. Ҳозирда дортмундликлар Гирасини 70 миллион евроға баҳоламоқда, «Милан» эса одатда бундай катта суммаларни футболчи учун сарфламайди. Манбага кўра, ёзда ёши футбол мезонлари бўйича катталашиб бораётган тўпурарнинг қиймати арзонлашиши кутилмоқда.

Гираси жорий мавсумда 32 учрашувда 15 гол урди ва 5 ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» таркибида ҳозирча барқарор гол уриб турадиган ҳақиқий тўпурар етишмаяпти ва клуб айнан шу позицияни кучайтиришни истамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Милан» Серу Гираси трансферини амалга ошириш учун ҳаракат бошлади