date

Дел Пьеро Бастонининг узрига муносабат билдирди ва баҳолади

Дел Пьеро Бастонининг узрига муносабат билдирди ва баҳолади

Туриннинг «Ювентус» клуби собиқ футболчиси Алессандро дел Пьеро Миланнинг «Интер» жамоаси ҳимоячиси Алессандро Бастонининг узр сўрашига фикр билдирди. Бастони жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашувда «кекса синьора» футболчиси Пьер Калулю майдондон четлатилган пайтда бuni кескин тарзда нишонлаб юборгани учун танқидга учраган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Дел Пьеронинг айтишича, Бастонининг бу қарори ижобий қадам. У вазиятни қайта кўриб чиқиб, ўз хатосини тан олгани ҳурматга лойиқ экани, ҳеч ким мукаммал бўлолмаслиги ва айнан хатолар орқали янада яхшиланиб бориш мумкинлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» — «Ювентус» баҳси ўтган дам олиш кунлари бўлиб ўтди. Сафaрда ўйнаган «Ювентус» 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дел Пьеро Бастонининг узрига муносабат билдирди ва баҳолади