date

Наумов Головиннинг четлатилишини ўйин услуби билан изоҳлади

Наумов Головиннинг четлатилишини ўйин услуби билан изоҳлади

«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головин «ПСЖ»га қарши учрашувда қизил карточка олгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси доирасидаги баҳсда россиялик футболчи иккинчи бўлим бошларида тўғридан-тўғри майдондон четлатилди. Аввалроқ у «Нант»га қарши ўйинда ҳам қизил карточка олганди.

Наумовнинг айтишича, Головиннинг майдондаги роли ва агрессивроқ ўйин услуби бундай вазиятларга олиб келиши табиий. У бу ҳолатда фожеа кўрмаётганини, футболчи кўп «қора иш»ни бажариши сабабли хавфли эпизодларга тез-тез киришишини таъкидлади.

29 ёшли Головин 2018 йилдан бери «Монако» шарафини ҳимоя қилади — у ЦСКАдан кўчиб ўтганди. Шу вақт ичида клуб сафида 258 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол урди ва ҳамкорларига 45 та голли пас узатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наумов Головиннинг четлатилишини ўйин услуби билан изоҳлади