date

Кейлор Навас Винисиус можароси ҳақида фикр билдирди

Кейлор Навас Винисиус можароси ҳақида фикр билдирди

Мадриднинг собиқ «Реал» дарвозабони Кейлор Навас Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади. «Қаймоқранглилар» ҳужумчиси ўз таъкидлашича, Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши ўйинда ирқчилик руҳидаги ҳақоратларга дуч келган ва буни рақиб жамоа вингери Жанлука Престианнига боғлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наваснинг айтишича, Винисиус билан содир бўлган воқеа уни жуда ранжитган: бундай ҳолат ҳеч ким билан юз бермаслиги керак. У шахсий танишингиз бўлган футболчи жабрланса, оғриқни янада чуқурроқ ҳис қилишингизни таъкидлади ва бундай ҳақоратлар на Вини, на бошқа биовга такрорланмаслиги учун ҳамжиҳатликда курашиш лозимлигини қўшимча қилди.

Шунингдек, Навас Мбаппе Престианнини дисквалификация қилиш кераклиги ҳақидаги фикрига ҳам муносабат билдирди. У аниқ қандай жазо бўлиши кераклигини айтиш қийинлигини, бироқ бундай ишлар албатта жазоланиши шартлигини, атайлаб шундай сўзларни ишлатадиганларга нисбатан кескин чоралар қўлланиши зарурлигини урғуллади.

Винисиуснинг ягона голи «Реал»га плей-оффнинг илк учрашувида «Бенфика» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба келтирди. Жавоб ўйини 25 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кейлор Навас Винисиус можароси ҳақида фикр билдирди