date

Роналду «Ал-Наср» мураббийидан муҳим илтимос билан чиқди

Роналду «Ал-Наср» мураббийидан муҳим илтимос билан чиқди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду фақат энг муҳим ўйинларда майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

365Scores Arabic хабарига кўра, 41 ёшли футболчи жамоа бош мураббийи Жорже Жезушдан ОФК Чемпионлар лигаси учрашувларида ҳал қилувчи босқичлар бошлангунча уни имкони қадар камроқ ўйнатишни сўраган. Роналду ортиқча юкламадан қочиб, асосий баҳсларга ва жаҳон чемпионатига оптимал формага кириб боришни мақсад қилган.

Жорий мавсумда Роналду «Ал-Наср» сафида 23 ўйинда 19 та гол урди. Португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионати тўпурарлар рўйхатида Айвен Тонидан кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду «Ал-Наср» мураббийидан муҳим илтимос билан чиқди