date

Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина Футбол Ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани билан боғлиқ иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумондор сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳар икки мансабдорга мамлакатни тарк этишни тақиқлади.

Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Тергов AFA томонидан ижтимоий бадаллар бўйича бюджетга 13 миллион доллар тушмагани ҳақидаги маълумотлардан кейин бошланган.

Тапиа мулкига тегишли, 10 гектарлик ва вертолёт майдончасига эга қўрғон ҳам шубҳали активлар рўйхатига тушган.

Прокуратура алоҳида тарзда футболчиларга бериладиган бонуслар миқдорини ҳам текширмоқда: бу кўрсаткич Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан паст экани қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди