date

Аргентина футболи раҳбари Тапиа коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футболи раҳбари Тапиа коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина Футбол Ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани юзасидан очилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумондор сифатида қайд этилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари Тапиа ва Товигинога тергов якунлангунча мамлакатни тарк этишни тақиқлади.

Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Тергов маълумотига кўра, давлат бюджети AFA томонидан тўланиши керак бўлган ижтимоий ажратмалар бўйича 13 млн долларни кам олган.

Шунингдек, Тапиа мулкида қайд этилган, 10 гектарлик майдонда жойлашган ва вертолёт қўниш майдончасига эга қароргоҳ ҳам тергов эътиборига тушган.

Прокуратура алоҳида тарзда футболчиларга берилган бонуслар миқдорига ҳам қизиқиш билдирмоқда: тахминларга кўра, бу тўловлар Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан ҳам паст бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина футболи раҳбари Тапиа коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди