Рогбид аккумулятори 100 кунгача етадиган SpinX соатларини тақдим этди

"Рогбид" бренди ўзининг янги "SpinX" ақлли соатини намойиш этди. Қурилманинг асосий ўзига хослиги интерфейс ва иловаларни бошқаришни осонлаштирадиган махсус айлантириш ғилдирагидир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Шунингдек, соат 1100 mAs сиғимли кучли аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, у фаол режимда 40 кун, кутиш режимида эса 100 кунгача ишлаш имконини беради.

Янги модель 466х466 пикселли 1,43 дюймли AMOLED-дисплейга эга бўлиб, Adobe RGB ранг майдонини 99,5 фоизга қамраб олади. Қурилмага уч хил режимда ишлайдиган ўрнатилган фонарча ҳам жойлаштирилган.
"Рогбид SpinX" Блуетоотҳ 5.4 технологиясини қўллаб-қувватлайди, бу орқали қўнғироқларни амалга ошириш ва мусиқа бошқариш мумкин. Махсус датчиклар сутка давомида пулс ва қондаги кислород миқдорини ўлчаб боради, шунингдек, уйқу мониторингини амалга оширади.
Спортчилар учун 100 дан ортиқ машғулот режимлари, компас ва 3АТМ сувдан ҳимоя тизими кўзда тутилган. Қурилма АҚШнинг MIL-STD-810Ҳ ҳарбий стандарти талабларига жавоб беради.
Ҳозирда ушбу ақлли соатнинг нархи 50 доллар этиб белгиланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!